Ўзбекистон ва Арманистон савдо соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

© https://www.gov.uz/uz/news/view/10079Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Арманистон ТИВ раҳбари Эдвард Налбандян билан
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Арманистон ТИВ раҳбари Эдвард Налбандян билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Арманистоннинг мавжуд салоҳиятини намоён қилиш нуқтаи-назаридан савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биносида Арманистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ҳукумати матбуот-хизмати.

СПУТНИК_Лавров о высылке российских дипломатов из США и ответных мерах - Sputnik Ўзбекистон
Лавров ўзбекистонлик дипломатларга мукофот топширди
"2017 йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентга МДҲ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян билан учрашди", — дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Арманистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати, турли соҳалардаги алоқалар, жумладан МДҲ ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистоннинг мавжуд салоҳиятини намоён қилиш нуқтаи-назаридан савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0