Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишГлава МИД Турции Мевлют Чавушоглу
Глава МИД Турции Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида Мавлуд Човушўғли Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви, шунингдек, Туркия делегациясининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли 25 апрель куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Ташриф доирасида Туркия вазирининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви режалаштирилган.

Хабарда айтилишига кўра, ташриф давомида Туркия делегацияси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликларида ҳам музокаралар ўтказиши белгиланган.

 

Янгиликлар лентаси
0