Флаг Узбекистана

Ўзбекистон Конституциясига ўзгаришлар киритилмоқда

966
(Янгиланган 13:53 24.05.2017)
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси кун тартибига "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг баъзи моддаларига ўзгартиришлар кўритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси киритилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 27 май куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилади, деб хабар қилмоқда Подробно.UZ нашри парламент юқори палатасининг матбуот хизматига асосан.

Ялпи мажлисда сенаторлар Ўзбекистон Асосий қонунининг (80, 93, 108 ва 109-моддалар), яъни Президент, Олий Мажлис Сенати, суд ҳокимияти ваколатлари ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун ва яна бошқа бир қатор қонунларга ўзгартириш киритиш масалаларини кўриб чиқадилар.

Киритилаётган ўзгаришлар айнан қандай бўлиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йилнинг 8 декабрида қабул қилинган. 2002 йилда Умумхалқ референдуми натижасида Конституциянинг  XVIII, XIX, XX, XXIII бўлимларига ўзгаришлар киритилган.

Конституцияга, шунингдек 2003, 2007, 2008, 2011 ва 2014 йилларда ҳам ўзгаришлар киритилган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

966