Президент "Адолат" партиясига савол берди

© Sputnik / Валерий Мельников"Адолат" партияси етакчиси Наримон Умаров (марказда)
Адолат партияси етакчиси Наримон Умаров (марказда) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсий партиялар билан ўтказган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги партиялар фаолиятига танқидий баҳо берди

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Очиқ айтиш керак, сиёсий партияларда ҳалигача хотиржамлик, қандайдир мудраб ўтириш кайфияти ҳукм сурмоқда. Ҳеч кимга фойдаси бўлмаган мажлислар соатлаб давом этмоқда, танқидий таҳлил ўрнига майда масалалар билан ўралашиб, долзарб муаммоларнинг ечими четда қолиб кетмоқда, деди йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев.

Наримон Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Наримон Умаровнинг сайловолди дастури
"Маълумки "Адолат" социал-демократик партияси ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият олиб боради.

Лекин партия ушбу соҳаларда, хусусан, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини ёки аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш бўйича аниқ ташаббусларни нима учун ўз вақтида илгари сурмагани ачинарли ҳолдир.

Ҳозирги вақтда юртимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳалари, жумладан, Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Лекин "Адолат" партияси вакиллари, уларнинг депутатлари, мисол учун, ёш олимлар билан бирон марта учрашиб, уларнинг дардини эшитиб, муаммоларини ечиш бўйича қандай амалий таклифлар берди? Минг афсуски, йўқ бундай таклиф.

Матбуот - Sputnik Ўзбекистон
Наримон Умаров матбуотни янада эркинлаштириш тарафдори
Мана, бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини такомиллаштириш юзасидан жойларда турли-туман фикрлар, таклифлар билдириляпти. Лекин нима учун партия бу масалалар бўйича ўз фикри, ўз муносабатини баён этмаяпти?

Соғлиқни сақлаш, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш бўйича кейинги пайтда қанча муҳим тадбирлар ўтказилмоқда, бу борада мутлақо янги тизим барпо этилмоқда. Сизлар ана шу масалалар бўйича бирорта фикр билдирдингизми?

Яқинда матбуотда Ўзбекистон судьялар ҳамжамиятининг мурожаати эълон қилинди.

Хўш, "Адолат" партиясининг бу масалага муносабати қандай — сайловчиларингиз, тарафдорларингиз сизлардан бу саволларга жавоб кутишга ҳақли", — деди ўз чиқиши давомида президент.

Янгиликлар лентаси
0