Мирзиёев депутатларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни буюрди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев шунингдек депутат ва сенаторлар ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун Интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни уларга киритиб боришлари лозим, деб айтди

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Мирзиёев Ўзбекистондаги ҳар бир депутат ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтига эга бўлиши лозим деган фикрни билдирди.

Қишлоқдаги уй - Sputnik Ўзбекистон
Депутат ва сенаторлар аҳоли муаммоларини шахсан ўрганадилар
"Депутат ва сенаторлар ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун Интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни уларга киритиб боришлари лозим. Дунёдаги кўпгина мамлакатлар аллақачон шу тизимга ўтган, деб таъкидлади Ўзбекистон президенти Олий Мажлис палаталари вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида.

Мирзиёев бу борадаги ишларни ташкил этиш вазифаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Ш.Шерматовга топширилишини билдириб ўтди.

 

Ўзбекистон президенти, шунингдек, Олий Мажлис палаталари депутатлар ва сенаторларни маънавий ва моддий рағбатлантиришга доир низомни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш лозимлигини таъкидлади.

"Ҳар бир депутат фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантиришнинг аниқ мезони ва механизмларини белгилаш, шунга кўра намуна кўрсатган депутатларга "адолатли депутат", "халқпарвар депутат", "меҳнаткаш депутат" деган номлар беришни назарда тутиш мақсадга мувофиқдир", деди президент.

"Ўйлайманки, бундай номларга сазовор бўлган депутатлар кейинги сайловларда аввало сиёсий партиялар томонидан номзод сифатида илгари сурилади, энг муҳими, улар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланади", — ишонч билдирди Ўзбекистон президенти.

Мирзиёев шунингдек, сидқидилдан ва самарали ишлаган, ваколати тугаган депутатларга "фахрий депутат" мақомини бериб, уларнинг ойлигига устама ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш кераклигини айтди ва Қонунчилик палатаси депутати ёки Сенат аъзоси бўлган фахрий депутатларга ҳар йили энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари, маҳаллий кенгашларнинг фахрий депутатларига — 3 баробардан 5 баробаргача бўлган миқдорда мукофот беришни таклиф этди.

Янгиликлар лентаси
0