Мирзиёев Ашхобод шаҳрида имзолаган шартнома кучга кирди

© Пресс-служба Президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркманистон
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркманистон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 2017-йил 6-мартда Туркманистонга давлат ташрифи чоғида Ашхобод шаҳрида 2018-2020-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 2018-2020-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома бўйича қонун имзоланди
"2017-йилнинг 17-июл куни Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги 2018-2020-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида 2017-йил 6-мартда Ашхобод шаҳрида имзоланган", — дейилган хабарда.

Шартнома қоидаларига кўра, томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришади.

Бунга жумладан савдо айланмасини ошириш ҳамда маҳсулотларни (хизматларни) ўзаро етказиб беришнинг ҳажм ва навларини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек икки давлат бизнес-структуралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўли орқали эришиш мўлжалланган.

Шартнома иқтисодий ҳамкорликнинг турли соҳаларида 35 та тадбирни амалга оширишни кўзда тутувчи Дастурни ҳам тасдиқлайди.

Янгиликлар лентаси
0