Ўзбекистон президенти Шавкат Миризиёев

Президент Бекободдаги янги даҳани "Мустақилликнинг 27 йиллиги" деб номлашни таклиф этди

146
(Янгиланган 09:02 19.08.2017)
Янги даҳада кўп қаватли уйлар қурилади

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Мирзиёев таклифи билан Бекободда янги даҳага "Мустақилликнинг 27 йиллиги" деб ном берилди, деб хабар қилинди Ўзбекистон Ҳукумат портали сайтида.

Хабарга кўра, янги даҳада кўп қаватли уйлар қурилади.

Уйлар Ўзбекистон металлургия комбинати ва цемент заводи ишчилари учун тижорат банкларининг маблағлари ҳисобига бунёд этилади. Ҳар йили ўртача 1200 хонадон фойдаланишга топширилади. Даҳадаги биринчи уйларни бир йилдан сўнг, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, Бекобод шаҳрида 5 мингта "Аристон" сув иситгичлари ўрнатилиши хабар қилинмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашувда маълум қилган.

Иситгичлар кредитлар асосида харид қилинади ва турай-жойларда ўрнатилади.

146