Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка жўнаб кетди

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун АҚШга жўнаб кетди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи кунида сўзга чиқади
Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди. Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, кенг доирадаги Ўзбекистон — Америка бизнес-форумида иштирок этади. Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий соҳаларда кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0