Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси Остонада юз берган бахтсиз ҳодисани ўрганмоқда

© © Foto: КЧС МВД РК Остонада бино қулаши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Остонада бино қулаши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий ахборотда

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумат портали расмий сайтида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ахбороти эълон қилинди.

Перекрытие и стена обрушились в строящемся доме в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Остонада бахтсиз ҳодиса юз берган бино раҳбари қўлга олинди
Ахборотда Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси Остонада юз берган бахтсиз ҳодисани ўрганаётгани маълум қилинган.

"Қозоғистон ОАВ берган маълумотга кўра 2017 йилнинг 17 сентябрь куни оқшомда Остона шаҳрида қурилаётган объект ҳудудида том ва деворлар қулаб тушган. Натижада, дастлабки маълумотларга кўра, 3 та Ўзбекистон фуқароси жабрланган бўлиб, улардан 2 киши ҳалок бўлган ва 1 киши касалхонага ётқизилган.

Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан фавқулодда ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0