Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бир ой визасиз юриши мумкин

© Пресс служба президента РТВстреча президента Таджикистана Эмомали Рахмона с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым
Встреча президента Таджикистана Эмомали Рахмона с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин орада фуқароларнинг ўзаро ташрифлари бўйича янги ҳужжат тасдиқланади. Унга кўра икки давлат фуқаролар бир ой давомида визасиз юришлари мумкин

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон виза ва чегара бўйича муаммоли масалалар бўйича келишувга эришдилар.

Плотина ГЭС на реке - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ва Ўзбекистон Фарҳод ГЭСи борасида келишувга эришди

"Тожикистон ва Ўзбекистон виза муносабатлари ва давлат чегараси участкаси — Фарход ГЭС жойлашган ҳудуд бўйича келишувга эришилган. Эришилган келишувларга асосан яқин орада Тожикистон ва Ўзбекистон "Фуқароларнинг ўзаро сафари тўғрисида"ги янги ҳужжатга имзо чекади. Унга кўра, икки давлат фуқаролари Ўзбекистон ва Тожикистонда 1 ой муддат виза олмасдан юриши мумкин", — дейилган Тожикистон телеграф агентлиги хабарида.

Бундан ташқари томонлар яқин орада йўловчи поезд ва автобус қатновлари ҳамда икки давлат ўртасида янги чегара назорат ўтиш нуқталари очишга келишиб олган.

Чегара масаласида, томонлар Фарҳод ГЭСи жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди деб тан олиниши, объект эса Ўзбекистон мулки ҳисобланишига келишишди.

Объектни Тожикистон томони қўриқлайди, унга техник хизмат кўрсатиш билан эса Ўзбекистон шуғулланади.

Встреча президента Таджикистана Эмомали Рахмона с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов Тожикистон президенти билан учрашди

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасида 25 йил ичида мунтазам равишда келишмовчиликлар бўлиб келган. Расмий Душанбе Ўзбекистон ҳукуматини темир ва автомобил йўлларини тўсишида айбласа, Тошкент, ўз навбатида, Роғун ГЭСи учун Тожикистон ҳукуматини танқид қилиб келганди. Хусусан, ГЭС қурилиши республиканинг қишлоқ хўжалигига жиддий зиён етказиши маълум қилганди. 2001 йилда биринчи бўлиб Ўзбекистон, кейинчалик Тожикистон икки давлат ўртасида виза тартиби жорий этишган.

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев биринчи навбатда ташқи сиёсат йўналишида қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилашга киришди, шу жумладан Тожикистон билан мунозарали масалалар бўйича.

Янгиликлар лентаси
0