Ўзбекистон махсус хизмат ходимлари шартли террорчилар гуруҳини йўқ қилишди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишЖангариларни йўқ қилишга қаратилган махсус операция
Жангариларни йўқ қилишга қаратилган махсус операция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўқув машғулоти давомида махсус хизмат ходимлари террорчилик хавфини олдини олиш сценарийсини ўрганиб чиқишди.

Тошкент, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Қўмитаси матбуот хизмати РИА Новостига хабар беришига кўра, МХХ, ИИВ, Фавкулодда Ҳолатлар вазирлиги,  Мудофаа вазирлиги ва Соғликни Сақлаш вазирлиги махсус қисимлари иштирокида террорчиликка қарши курашиш ўқув машғулотлари булиб утди.

Машғулот сценарийси буйича Андижон вилоятида жойлашган  харбий қисм террористлар томонидан шартли босиб олиниб махсус қисмлар томонидан озод қилинди.

“Ушбу машғулотлар хозирги замон давр талабларига ва халқаро террорчи ташкилотлар ва   босқинчи тудалар чақириғига мос равишда ўткизилди”, — деб таъкидлади МХХ.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган харбий қисм худудида утказилган ўқув машғулотлари давомида террорчилик хавфини олдини олиш, фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, ёнғиндан сақланиш ва тинч аҳолини қутқариш сценарийлари урганилди. Ёнғин хавсизлиги қисмлари ёнғинни тезлик блан ўчириш ва маъсул қисмлар аҳолини қутқариш билан шуғулландилар.

Янгиликлар лентаси
0