Биохимия инженери озиқ-овқат маҳсулотларини текшириш пайтида. Архив суръат

Санитар-эпидемиологик марказларга 17 млн Долларлик асбоб-ускуна билан жиҳозланади

8
(Янгиланган 19:04 18.08.2015)
Ушбу лойҳа ҳаёт сифатини яхшилашга ва соғлиқни сақлаш тизимини қайта ислоҳ қилишга қаратилган давлат лойҳасининг бир қисмидир.

Тошкент, 10 авг – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати санитар-эпидемиологик марказларни қайта жиҳозлашга қаратилган  дастурни ишга туширди. Дастур бўйича марказларни 17 млн долларлик ихтисослашган асбоб ускуна билан таъминлаш кўзда тутилган, — деб хабар берди АА"Жаҳон"

2018 йилгача санитар-гигиеник лабораторияларни янги юқори технологик асбоб ускуна билан таъминлаш кўзда тутилган. Эски техникани замонавий, халқаро талабларга жавоб берадиган асбоб ускуналар билан алмаштириш кўзда тутилган.

Санитар-эпидемиологик назорат марказлари мутахассисларига янги асбоб-ускуна билан ишлашни ўргатишади. Жиҳозларни 14 йиллик Ислом Тараққиёт банки кредити ёрдамида сотиб олинади.

8