Йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларга жарима хати почта орқали юборилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЙҲҚ бузиш ҳолатларини автоматик равишда қайд қилиш мажмуаси.
ЙҲҚ бузиш ҳолатларини автоматик равишда қайд қилиш мажмуаси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тезликни оширганлик учун жарима энди почта орқали келадиган бўлди.

Тошкент 11 авг – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Маъмурий жавобгарлик кодексига айрим ўзгаришлар киритиш ҳақидаги буйруққа қўл қўйди. “Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар беришича, бундан буён ЙХҚ бузиш ҳолатларини фото ва видео суратга олиш тўла қонуний бўлди.
Янги қоидаларга асосан, техник воситалар ёрдамида қайд қилинган маълумотлар расмий ҳужжатга баробарлаштирилди. Жаримани паттаси қоидабузарларга буюуртмали хат билан почта орқали юборилади. Ушбу хатда юборувчи ва олувчи, қоидабузарлик содир этилган жой, вақт, ва унинг таркиби ҳамда тўлаш лозим булган муддат кўрсатилган бўлиши керак.
Қоидабузар жаримани қарор чиққан кунидан 60 кундан кечикмасдан тўлаши керак. Жаримани тўлаш жавобгарлиги транспорт воситасининг эгаси зиммасига юкланади.
Жарима ҳақидаги қарорни хат олингандан кейин 30 кун мобайнида шикоят қилиш мумкин.
Ундан ташқари, МЖ кодексига қўшимча ёруғлик ва товуш ускуналари ўрнатиш ҳақида, ва транспорт воситаси ойналари қорайтириш ҳақидаги аниқликлар киритилди. Ушбу ускуналар рухсатсиз ўрнатилган ҳолларда, қоидабузарларга энг кам иш ҳаққининг 1 дан 3 баравваригача, мансабдар шахсларга эса 3 дан 5  баравваригача жарима солинади.
Миқдори 30 млн доллар бўлган лойҳанинг асосий пудратчиси деб Швейцариянинг AGT International корхонаси белгиланди. Биринчи босқичда видеокамералар пойтахтинг 160 чорраҳасида ўрнатилади. Янги фото-видео мажмуаси тезликни ошириш, қизил чироққа бўйсунмаслик каби қоидабузарликларни қайд қилиш имконини беради. Мажмуа Тошкент шаҳар йул патрул хизмати Бошқармаси автомобилларининг ускуналари билан синхронлаштирилган бўлади.

Янгиликлар лентаси
0