Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари Магу олов ёдгорлигига гулчамбар қўймоқдалар. Архив суръат

“Адолат” партияси фахрийларни Мустақиллик куни билан табриклади

22
(Янгиланган 18:07 19.08.2015)
Депутатлар, ОАВ мухбирлари, ва партиянинг ёш фаол аъзолари фахрийлар билан учрашишди ва уларга совғалар тақдим этишди.

Тошкент, 18 авг – Sputnik. “Адолат” Социал-демократик партияси, Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида, “Инсонни қадрлайдиган мамлакат” номли тадбир ўтказди, деб хабар берди “Жаҳон” АА.

Тадбирнинг асосий мақсади – ислоҳотларни тадбиқ қилишда ёшларнинг фаоллигини ошириш.  Ўзбекистонда ушбу йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги мунособати билан, ҳозирги пайтда республикада кексаларга ижтимоий кўмак дастури амалга оширилмоқда. Ушбу дастур асосида кексаларнинг ҳаёт даражасини яхшилувчи 15 лойҳа ишлаб чиқилган.  Хусусан, давлат тарафидан ижтимоий имтиёзлар сонини ошириш мўлжалланган. Август ойининг бошида ҳукумат тарафидан Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига энг кам маош ҳаққининг (118 400 сўм) бир бараварига тенг қўшимча нафақа тўланадиган бўлди.

22