Муқимий кўчасида болалар майдончаси. Архив сурат

Муқимий кўчаси аҳолиси болалар майдончаси ўрнида қурилиш қуришга қарши

85
(Янгиланган 14:25 16.11.2015)
Пойтатнинг бир неча кўп хонадонли уйлари аҳолиси ободонлаштирилган майдон ўрнига янги объект қуриш режаси мунособати билан Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прократурага мурожаат қилишди.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Тошкентнинг Чилонзор туманида бир неча уйлар аҳолиси болалар майдончаси ва ободонлаштирилган ҳудуд ўрнига янги объект қуриш режаси мунособати билан Бош прокуратурага мурожаат қилишди, "Газета.uz" хабарига кўра.

Вазирлар маҳкамасига қилинган мурожаатда маҳаллий аҳоли хусусий мулк ҳуқуқи бузилишига йўл қўймаслик, болалар майдончасини ва ободонлаштирилган майдонни сақлаб қолишни ва  янги объект қурилишига йўл қўймасликни сўраган.

Маҳаллий ҳокимият яқиндагина қурилган болалар майдончаси ва автомобиллар турар жойини бузиб ташлаб, янги объект қуришга рухсат берган.

Нашр хабарига кўра ушбу ер борасидаги тортишув бир неча йилдан бери давом этиб келмоқда. Бўлиб ўтган суд жараёнлари натижасида у бир неча марта қўлдан қўлган ўтиб келган.

Чилонзор тумани ҳокимининг 2013 йил 19 июлдаги қарори билан ушбу ер участкаси ООО Best Universal Group корхонасига ажратиб берилган эди. У ерда автомобиллар учун турар жой, болалар майдончаси ва чиқинди контейнерлари учун жой ташкил қилинган эди.

“Ваниҳоят бу ерда тоза, кўзни қувонтириадиган жой пайдо бўлган эди. Болалар ўйнаш учун чекланган майдонча, автоулов эгалари учун эса – жиҳозланган автомобиллар турар жойи қурилганди. Биз керакли коммуникацияларни ўзказдик, назоратчилар хонаси, ёритиш асбоблари ва оловга қарши хавфсизлик ускуналари ҳам ўрнатдик. Ҳозир видеокузатиш ускуналари ўрнатиш ниятидамиз”, — дейди ушбу маҳаллада яшовчи Фарход Хўжанов.  

Лекин, барча иш битгач, янги хўжайин пайдо бўлди ва биринчи бўлиб экилганига 60 йилдан ошган, диаметри 1,25 метрдан катта  дарахтни кесиб ташлади ва янги объект қуришга таёргарлик кўра бошлади. 

1 / 4
Мукимий кўчасида ер майдонида қурилиш режаси

 

85