Ўзбекистон Олий Мажлис биноси. Архив сурат

Депутатлар электрон ҳукумат ҳақида қонун қабул қилдилар

30
Ушбу қонун мақсади – давлат электрон хизматлари сифатини яхшилаш, уларнинг тезкорлигини ошириш ва қабўл қилинаётган қарорларнинг сифатини ошириш.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатаси “Электрон ҳукумат” ҳақида қонун қабул қилди. Ушбу қонун давлат органлари фаолиятинининг самаралигини ошириши керак, паламент матбуот хизмати хабари асосида.

Депутатлар, ушбу қонун тадбиркорлик учун имкониятларни яхшилаб, миллий иқтисоднинг рақобатбардорлигини оширади, натижада аҳолининг турмуш даражаси ҳам ошади.

“Замонавий ахборот коммуникация технологияларини ишлатиш давлат органлари фаолиятини янада ойдинлаштиради, фуқароларни бошқарув жараёнига қатнашишини фаоллаштиради ва зарур қарорлар қабул қилшда уларнинг фикрини ҳисобга олади”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Ундан ташқари қонун ахборот — коммуникация технологияларини ҳаётнинг турли соҳаларига тадбиқ қилиш имкониятларини кенгайтиради. Улар орасида: соғлиқни сақлаш, таълим, аҳоли ижтимоий таъминот ва бандлик хизмати, коммунал хизматлар ҳамда савдо-сотиқ соҳалари бор.

30