Ўзбек болалари. Архив сурат

ЕИ Ўзбекистонда болалар меҳнатидан воз кечишда эришилган ютуқларни қайд қилди

35
ЕИ Ўзбекистоннинг болалар меҳнатидан воз кечишда эришилган ютуқларини ва бу соҳада Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорлигини олқишлади.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқи Ўзбекистонда ушбу соҳада катта ютуқларга эришилганлигини таъкидлади, РИА Новости  хабарига кўра.

Шу билан бирга ЕИ Ўзбекистон ҳукуматидан матбуотга босимни камайтиришни ва қамоқхонада маҳбусларни сақлаш шароитини яхшилашни сўради, Европа Ташқи ишлар хизмати хабарига кўра.  

“ЕИ болалар меҳнатидан воз кечишда эришилган катта ютуқларни ва Ўззбекистон ХМТ билан ҳамкорлигига юқори баҳо берди”, дейилган Ўзбекистон ва ЕИ диалогининг 9 раунди якуний хулосасида.

Ушбу суҳбат сешанба куни Тошкентда, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқа масалалар бўйича “Ўзбекистон – ЕИ” қўмитаси мажсили доирасида бўлиб ўтди.

35