Наманган – Екатеринбург йўналишида парвозлар йўлга қўйилди

Oбуна бўлиш
Эндиликда Россия “Урал авиалиниялари” авиакомпанияси Airbus 320 самолётлари Наманган – Екатеринбург йўналишида ҳафтада бир марта, пайшанба кунлари парвозларни амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Наманган – Екатеринбург – Наманган йўналишида чипталарни сотувга қўйди, хабар қилади компания матбуот хизмати.

Airbus 320 самолётлари Екатеринбургга ҳафтада бир марта – пайшанба куни парвозни амалга оширади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё давлатларининг 21 шаҳарларига, МДҲ давлатларининг 22 шаҳарига ва 11 йўналишда мамлакат ичида парвозларни амалга оширади.

Янгиликлар лентаси
0