Афросиёб тезюрар электропоезди. Архив сурат

Испаниянинг тезюрар поездлари Ўзбекистонга сентябр ойига қадар етказиб берилади

60
Испанияликлар томонидан етказиб бериладиган икки поезднинг умумий нархи 50 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. «Ўзбекистон темир йўллари» вакили Sputnik мухбирига берган маълумотларга кўра, Испаниянинг Talgo компанияси 2016 йилнинг сентябр ойига қадар поездларни етказиб бериши кутилмоқда.

Янги поездлардан келаси йилнинг сентябрь ойида ишга тушириладиган Тошкент—Бухоро тезюрар темирйўл трассасида фойдаланилади. Самарқанддан Бухорогача бўлган темирйўл линиясини қуриш бўйича лойиҳанинг қиймати 400 миллион доллардан ортиқроққа баҳоланмоқда.

287 йўловчи ўрнига эга янги икки поезднинг нархи 50 миллион долларни ташкил қилиши белгиланган.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши йўловчи ва юкларни етказишга сарфланувчи вақтни деярли икки соатга қисқартиради.

60