Депутат: чипс ва газли ичимликлар ёрлиқларида қўрқинчли суратлар бўлиши керак

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишPepsiCo Ростов вилоятида чипс ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди
PepsiCo Ростов вилоятида чипс ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча junk food (мусор овқат)лар ёрлиқларида, тамаки қутисида бўлгани каби, бундай маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатларини кўрсатувчи қўрқинчли суратлар бўлиши керак.

ТОШКЕНТ, 28 янв —Sputnik. "Справедливая Россия" партияси депутати Олег Михеев, Россия бош вазири Дмитрий Медведев номига юборган мурожаатномасида, таркибида шакар, туз ва ёғ моддалари кўп бўлган чипс ва газли ичимликлар этикеткасига, сигарет қутисида бўлгани каби, уларни истеъмол қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатувчи қўрқинчли суратлар қўйиш кераклига ҳақида мурожаатнома юборди, РИА Новости хабарига асосан.

Ушбу мурожаатномадаги таклиф қабул қилинса, у барча Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг барча давлатларида амал қиладиган техник регламентга киритилади.

Депутатнинг фикрига кўра, ушбу қора рўйхатга ёшлар орасида оммавий бўлган, барча турдаги junk food (мусор овқат)лар киради.  

Биринчидан, бу картофел чипс, бўлиб 100грамм чипс таркибига: 12,5 г шакар, 1.5 грамм турз, 20 граммадан ортиқ ёғ ва 5 граммдан ортиқ бойитилган ёғлар киради.  

Иккинчидан, бу газли ичимликлаб бўлиб, 100 миллилитр таркибида 10 граммдан зиёд шакар, 1,5 грамм туз ва бошқа нарсалар бор. Минерал сувлар бундан мустасно, чунки уларнинг таркибида табиий минераллар бор, деди Михеев.

 

Шу билан бир вақтда депутатнинг фикрига кўра ушбу маҳсулотлар этикеткасида, уларни истеъмол қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи суратлар қўуиш керак, худди тамаки қутисида бўлгани каби.

Шакар иккинчи турдаги диабет каслиги келтириб чиқариши мумкин, “шўртаккина” маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш эса бўйракда тош йиғилишига олиб келади. Ёғ маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш эса қон томирлари ичида холестерин тошмаларга олиб келиши мумкин. Менинг фикримча бундай чоралар, ўз соғлиғи ҳақида қайғурмайдиган ёшлар орасида ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишни камайиришга олиб келади”, — деди депутат. 

Статистик маълумотларга қарагнда 2013 йилда Россия семизлик касалига чалинганлар сони бўйича дунёда 4 ўринни эгаллаган. Россияда 20 ёшдан катта аҳолининг 54 % ортиқча вазни ва 15 % семизлик касалига чалинган. Аёллар орасида ушбу кўрсаткичлар 59 ва  28,5 % ни ташкил қилади.  

 

Янгиликлар лентаси
0