АҚШ президенти Барак Обама. Архив сурат

Москвадаги АҚШ элчихонаси қаршисида “Обама киллер” деб ёзилган плакат осилди

49
(Янгиланган 19:36 28.01.2016)
Чоршанба куни эрталаб Москвадаги АҚШ элчихонаси қаршисида Қўшма Штатлар президенти сурати туширилган ўн метрлик баннер пайдо бўлди. Плакатга “Обама биринчи рақамли киллер” деб ёзилган эди...

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik.  Москвадаги АҚШ элчихонаси қаршисида жойлашган кўпқаватли уйга президент Барак Обама сурати туширилган улкан плакат осилди. Плакатда "Obama killer №1" (Обама — №1 қотил — таҳр.) деган сўзлар келтирилган, хабар қилади РИА Новости. Ушбу акция “Главплакат” арт-жамияти томонидан ўтказилганлиги маълум. Баннер "АҚШ ҳукуматининг навбатдаги бор чет эл ҳудудига ўз ҳарбийларини киритиши режасига” бағишланганлиги таъкидланмоқда.

Яъни, Обаманинг 101-ҳаво-десантчилари дивизиясини Сурия ҳудудига киритмоқчи бўлаётгани “Главплакат” арт-жамияти аъзолари норозилигини уйғотган.

Ўз навбатида АҚШ расмий вакиллари ушбу баннерга нисбатан салбий фикрда эканликларини маълум қилишди. "Тўғри, сўз эркинлиги деган тушунча мавжуд, биз буни тан оламиз. Аммо бизнинг президентга бундай характеристика берилишига кескин қаршимиз", — деб таъкидлашди  америкалик расмийлар.

 

49