Тошкент ҳайвонот боғига ноёб ҳайвонлар келтирилди

© Лев Устинов / Медиабанкка ўтишҚўриқхонадаги тоғ эчкиси.
Қўриқхонадаги тоғ эчкиси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухородаги қўриқхонадан Тошкент ҳайвонот боғига қирилиб кетиш ёқасида турган қулонлар, Пржевальский отлари, Бухоро тоғ эчкилари ва жайронлар олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғига янги жониворлар олиб келинди. Булар маҳаллий фауна вакиллари: қулонлар, Пржевальский отлари, Бухоро тоғ эчкилари ва жайронлардир, хабар қилинади ҳайвонот боғи сайтида.

Ўтмишда бу жониворлар Ўзбекистон ҳудудида ёввойи табиат қўйнида яшаган. Айни вақтда улар сони ҳаддан зиёд қисқариб кетган. Жониворлар қирилиб кетиш хавфи ёқасига келиб қолган. Бу турдаги жониворлар ҳозирда Бухородаги қўриқхонада махсус кўпайтирилмоқда.

“Парвариш ва ҳимояга муҳтож бу ҳайвонлар янги шарт-шароитга кўникиб кетишига умид қиламиз. Бу нодир жониворлар кишиларни беэътибор қолдирмайди, деб ўйлаймиз”, — дейилади хабарда.

Тошкент ҳайвонот боғи 1924 йил Туркистон генерал-губернатори ёзги қароргоҳи ҳудудида кичик ҳайвонот боғи ўрнида барпо қилинган. Янги ҳайвонот боғи 22,7 гектар майдонга эга ҳудудни эгаллаган. Айни вақтда ҳайвонот боғида уч мингдан зиёд турдаги ҳайвонлар ва 415 турдаги қушлар парвариш қилинади.

 

Янгиликлар лентаси
0