Бобоқулованинг ҳамқишлоқлари: Россияга кетишдан олдин у қўшнилар билан жанжаллашиб қолди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишҚотил-энага Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳар Пресня туман суди залида.
Қотил-энага Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳар Пресня туман суди залида. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳамқишлоқларининг гувоҳлик беришларига қараганда, Москвада ёш қизалоқни ваҳшийларча ўлдирган Г. Бобоқулова Ўзбекистонга охирги марта борганида, биринчи турмуш ўртоғи билан ярашишга ва тўнғич ўғли билан ўзаро муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова томонидан содир этилган ваҳший қотиллик барчани ларзага солди. Ўзи қарамоғида бўлган 4 яшар қизчани ўлдириб, бошини танасидан жуда қилган қотил-энага Ўзбекистонга сўнгги бор борганида, биринчи турмуш ўртоғи билан муносабатларни яхшилашга уринган, деб хабар қилди Sputnik  мухбирига Бобоқуловага қўшни бўлганлардан бири. Ҳамсуҳбат ўз исми сир тутилишини илтимос қилди.

Г. Бобоқулова суд жараёнида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб берди - Sputnik Ўзбекистон
Терговчи: “Қотил-энага” содир этган жиноят моҳиятини аниқлаш қийин бўлади

Аёлнинг сўзларига қараганда, Гулчеҳра Ўзбекистонда вақтилигида ўзини жуда бошқача тутган. “У қандайдир ҳаяжонда эди гўё, ҳамма ишларини тартибга келтиришга шўнғиб кетган эди”, — деди ҳамсуҳбат.

"Энди-энди тушуниб етяпманки, Гулчеҳра ўзини таниган яқин кишиларида илиқ хотираларни қолдиришга ҳаракат қилган, у айниқса, биринчи турмуш ўртоғи билан алоқаларни тиклашга умид қилганди. Қолаверса, тўнғич ўғли билан ҳам ярашиб олишга ҳаракат қилди. Она-бола унчалик келишмасди”, — деб таъкидлади қўшни.

Қўшни аёлнинг сўзларига қараганда, Бобоқулованинг тушкун кайфиятидан англаса бўлардики, унинг барча ҳаракатлари зое кетган эди. Шахсий ҳаётида кутилган ўзгаришлар рўй бермагани, Гулчеҳрани жаҳлдор қилиб қўйган. У ҳатто, баъзи бир қўшнилар билан жанжаллашишгача борган.

"Маҳалламизда ҳар қандай жанжал ёки миш-миш тез тарқалади. Бобоқулова Россияга кетишга тайёргарлик кўраётгани сабаб, чипта учун қўшнилардан қарз сўрашга чиққан. Аммо керакли миқдордаги маблағни тўплай олмаган. Қўшниларнинг ҳаммаси ҳам қарз бермагани учун, Гулчеҳра уларнинг баъзи бирлари билан жанжаллашишгача борган. Улардан бири билан ҳатто муштлашмоқчи ҳам бўлган, аммо қўшни аёлнинг эри чиқиб қолиб, жанжал янада авж олишига йўл қўймаган, иккала аёлни бир амаллаб тинчлантирган", — деб ҳикоя қилди суҳбатдош.

Қўшни аёлнинг айтишича, ушбу машъум қотиллик бутун қишлоқ аҳлини ўйга солган. Одамлар воқеалар ривожини кузатиб боришмоқда. Қотил-энаганинг аксарият қўшнилари Россияда меҳнат қилишаётгани боис, одамлар уларнинг тақдири учун жуда қайғуришмоқда. Ким билсин, дейди аёл, бу қотилликдан кейин Россияда ўзбекларга муносабат қай даражада бўлади.

Қотил-энага Г. Бобоқулова Пресня тумани суди қарори билан 29 апрелга қадар ҳибсга олинди. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек журналистлари: “қотил-энага” туфайли Россиядаги мигрантлар жабр кўришини хоҳламаймиз

Эслатиб ўтамиз, 29-феврал куни Москва шаҳри “Октябрское поле” метроси станциясида қўлида ёш бола бошини ушлаб олган аёл қўлга олинди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, аёл “Аллоҳу акбар!” деб бақириб, атрофдагиларни ҳозир ўзини портлатиб юбориши билан қўрқитган. Шу боис унинг ёнига боришга ҳеч ким журъат этмаган.

Орадан узоқ вақт ўтмай, аёл полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Метро атрофида портловчи модда аниқланмаган.

Маълум бўлишича, 1977 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳридаги Народное ополчение кўчасидаги кўпқаватли уйларнинг бирида истиқомат қилувчи оилада энага бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, аёл қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишларини кутган ва шундан сўнг қизчани ўлдириб, квартирага ўт қўйган ва телбанамо аҳволда кўчага чиқиб кетган. Ёнғин ўчирилгач, қизалоқнинг бошсиз танаси аниқланган(илк экспертиза хулосаларига кўра, қизалоқ аввал бўғиб ўлдирилган ва шундан сўнг боши танасидан жудо қилинган бўлиши ҳам мумкин).

Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизматига қўнғироқ қилганимизда, Москва шаҳрида ўзбекистонлик аёл томонидан содир этилган мудҳиш жиноят ҳақида Россия интернет ресурслари орқали хабардор бўлишгани ҳақида маълум қилишди. Жиноятда айбланаётган аёл билан боғлиқ саволларга изоҳ беришмади.

Янгиликлар лентаси
0