Тўрт яшар қизалоқ қотиллигида айбланаётган Гулчеҳра Бобоқулова. Архив сурат

Бобоқулованинг ўқитувчиси: мактабда у бошқа ўқувчилардан фарқ қилмасди

74
(Янгиланган 13:09 04.03.2016)
Она шаҳри Самарқандда Гулчеҳра Бобоқулова ҳақида у бошқа ўқувчилардан фарқ қилмаганини, яхши ўқувчи бўлганини таъкидлашди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Қотил-энаганинг ҳамқишлоқлари юз берган ваҳший ҳодисадан шок ҳолатига тушишган. Яқинлари Россияга ишлашга кетган одамлар эса энди ўз яқинлари тақдири қандай кечишини ўйлаб, қайғуга чўмганлар. Самарқандликлар катта шов-шувларга сабаб бўлган ушбу жиноят борасидаги ҳар битта янгиликни синчковлик билан кузатишаётганини таъкидладилар.

Ўқитувчиларидан бири, Бобоқулова мактабда бошқа тенгдошларидан фарқ қилмаганини таъкидлади.
"Гулчеҳра ўз тенгдошлари орасида бирор жиҳати билан ажралиб турарди, деб айтолмайман. Ўқиши яхши эди, оиласи ҳам, ота-онаси яхши одамлар. Қишлоқдаги бошқа қизлар сингари, эрта турмушга чиқди", — деб гапирди ўз исми ошкор қилинишини истамаган суҳбатдош Sputnik мубирига.

Пайшанба куни Бобоқулованинг ўзбекистондаги тўнғич ўғли ҳам ҳибсга олингани ҳақида маълум бўлди. Самарқанд шаҳар ИИБдаги манба, Гулчеҳра Бобоқулованинг тўнғич ўғли ва биринчи турмуш ўртоғи сўроқ қилингани, олинган маълумотлар Тошкентга юборилгани ҳақида хабар қилди.
Ўзбекистонликлар юз берган фожиадан шок ҳолатида эканликларини маълум қилишмоқда. Одамлар Самарқанд чет эл янгиликларида меҳмондўст-шаҳар сифатида эмас, балки, қотил-энага ватани деб кўрсатилганидан изтиробда эканликларини айтишди. Йўловчиларнинг сўзларига қараганда, “битта ақли заиф аёлни деб, энди бутун Ўзбекистонга тамға қўйилмоқда”.
Шунингдек, одамларнинг аксарияти эндиликда Россияда меҳнат қилаётган яқинлари тақдиридан ҳавотирда эканликларини айтишди.  Одамларни  Россиядаги ўзбеклар миллатчилар томонидан таъқибга олинмасмикин, деган савол қийнамоқда.


Эслатиб ўтамиз, 29-феврал куни Москва шаҳри “Октябрское поле” метроси станциясида қўлида ёш бола бошини ушлаб олган аёл қўлга олинди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, аёл “Аллоҳу акбар!” деб бақириб, атрофдагиларни ҳозир ўзини портлатиб юбориши билан қўрқитган. Шу боис унинг ёнига боришга ҳеч ким журъат этмаган.
Орадан узоқ вақт ўтмай, аёл полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Метро атрофида портловчи модда аниқланмаган.

74