Тошкент харитаси

23-24 июн кунлари ҳаракат чекланган кўчалар рўйхати эълон қилинди

183
(Янгиланган 13:27 23.06.2016)
ИИВ ШҲТ саммити ўтказилиши мунособати билан, Тошкентда 23-24 июн кунлари ҳаракат чекланган кўчалар рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Тошкентда ШҲТ саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкентда ҳаракат чекланган кўчалар рўйхатини эълон қилди.

Хабарга кўра, 2016 йилнинг 23-24 июн кунлари Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланиши кўзда тутилган:

— Қори Ниёзий кўчасининг Ниёзбек йўли кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида;
— Абдулла Қодирий кўчасининг Абай кўчасидан Мовароуннаҳр кўчасигача бўлган қисмида;
— Осиё кўчасининг Зулфияхоним кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
— Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисмида;
— Шастри кўчасининг “Ўзбекистон овози” кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
— Яҳё Ғуломов кўчасининг “Ўзбекистон овози” кўчасидан Олой кўчасигача бўлган қисмида;
— Шахрисабз кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган қисмида;
— Амир Темур шоҳ кўчасининг Осиё кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;
— Олой кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;
— “Ўзбекистон овози” кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;
— Тараққиёт кўчасининг кичик халқа автомобил йўлидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;
— Истиқбол кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисмида;
— Ўзбекистон шоҳ кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
— Шоҳжаҳон кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
— Ракат кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
— Ўрикзор кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

Тадбир ўткаладиган кунлари Тошкент шаҳрининг Нукус, Мустақиллик. Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари ва уларга туташ айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши мумкин.

Йўл ҳаракати қатнашчиларидан зарурат бўлмаганда ушбу кўчалардан шахсий транспортларида имкон қадар ҳаракатланмасликларини ва жамоат транспортидан фойдаланишларини сўраймиз.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масадида амалга оширилаётган чеклашлар учун узр сўраймиз, — дейилган ИИВ хабарида.

Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳининг фойдаланувчиси бири юқоридаги маълумотларга асосланиб қуйидаги харитани  тузган.

Примерная схема перекрытия улиц Ташкента на время саммита ШОС
Примерная схема перекрытия улиц Ташкента на время саммита ШОС
183
Мавзу:
Тошкентда ШҲТ саммити (62)