Ўзбекистон армияси аскарлари. Архив сурат

Экстремистларнинг ёшларга бўлган қизиқиши ўзбек куч тузилмаларини ташвишга солмоқда

1486
(Янгиланган 11:38 01.09.2016)
"Экстремистик оқимларга ёшларнинг қўшилиб кетиши Бухоро куч ишлатиш тузилмалари ходимларини ташвишга солмоқда", - дея баёнот қилган Бухоро ҳарбий прокурори, адлия подполковниги Шуҳрат Зоиров Бухородаги ҳарбий гарнизонда ўтказилган ҳарбийлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари учрашуви чоғида.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Экстремистларнинг ёшларга бўлган қизиқиши Бухоро куч ишлатиш ходимларини ташвишга солмоқда, дея хабар қилган "Новости Узбекистана" нашри.

"Хусусан, бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида сингари, Марказий Осиё минтақасида юзага келган вазият алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Қўшниларимиз ҳудудида экстремистлар томонидан тез-тез уюштирилаётган провокациялар биздан янада ҳушёрликни талаб этади", — деган ўз чиқиши вақтида Шуҳрат Зоиров.

Прокурор Ўзбекистонда экстремистик оқимлар вужудга келиши учун шароит мавжуд эмас, деб ишонтирган ҳолда, "шу боис, ҳарбий хизматчиларнинг биринчи галдаги вазифаси — уларнинг чегара орқали кириб келиш эҳтимолини бартараф этишдан иборат", дея таъкидлаган.

"Ўз ишига ва халқига, Президентига ва мамлакат Конститутциясига содиқ бўлган ҳарбийлар, айниқса, ўта ҳушёр бўлмоқлари лозим. Чунки ўлкамиз хавфсизлиги уларнинг қўлида", — деб таъкидлаган Зоиров.

Ташвишга соладиган жиҳати шуки, сохта диний ғоялар ниқоби остида, жиноятчилар ўз қаторларига, биринчи галда онги етилмаган ва тажрибасиз ёшларни жалб қиладилар. Шу тариқа, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда ёшлар ўртасида кенг, маънавий-маърифий ва тарғибот ишларини олиб бориш бугун катта аҳамият касб этади, деди подполковник.

1486