Мактабда ухлаш . Архив сурат

Европаликлар бошланғич ва ўрта таълим тизимидан мамнун эмас

132
(Янгиланган 13:43 01.09.2016)
Европа аҳолисининг кўпчиллиги, хусусан Италиянинг 64%, Франциянинг 63% ва Германиянинг 54% аҳолиси ўз мамлакатларидаги бошланғич ва ўрта таълим тизимидан қониқмайди.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Sputnik.Мнения сўровига асосан Европа аҳолисининг кўпчиллиги, хусусан  Италиянинг 64%, Франциянинг 63% ва Германиянинг 54% аҳолиси ўз мамлакатларидаги бошланғич ва ўрта таълим тизимидан қониқмайди. Францияда 28%, Италияда 31% ва Германияда 41% аҳоли ўз мамлакатларидаги таълим тизимидан мамнун эканлигини маълум қилган. Ушбу маълумотлар Sputnik ахборот агентлиги буюртмасига биноан Ifop изланишлар компанияси томонидан ўтказилди.

Италияда таълим тизимидан норозилар сони энг кўп – 62%, таълим тизимидан мамнунлар эса 33% ни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич ёши 35дан кичик ва катта аҳоли орасида бир хил.

Францияда ёши 35 дан кичик бўлганлар орасида таълим тизимидан норози бўлганлар сони 53% ва ундан мамнунлар сони 37 %ни ташкил қилди. Ёши 35дан катта бўлган респондентлар орасида ушбу кўрсаткич 66% ва 25% ни ташкил қилди.

Европа аҳолиси бошланғич ва ўрта таълим тизимидан мамнун эмас
© Sputnik/
Европа аҳолиси бошланғич ва ўрта таълим тизимидан мамнун эмас

Германияда эса ушбу масалада аёлар ва эркаклар фикри турлича бўлди. Сўровда қатнашган аёлларнинг 57% бошланғич ва ўрта таълим тизимидан норози эканлигини ва 38% ундан қониқаётганини билдирган. Эркаклар орасида эса ушбу кўрсаткич 50% ва 45 %ни ташкил қилди. Сўровда қатнашган ёшларнинг (35 ёшгача)  ярми 50% таълим тизимидан мамнун эканлигини, ва 47% норози эканлигини билдирган. Ёши 35 дан катта бўлган аҳолининг 56 % эса — мамнун эмаслигини билдирган. Шу билан бир вақтда Ғарбий Германияда таълим тизимидан норозилар сони 51 %ни, ундан қониқаётганлар сони эса – 44%ни ташкил қилди. Шарқий Германияда эса, норозилар сони кўпроқ – 61%, розилар сони эса – 33%. Таълим тизимини хуш кўрмайдиганларнинг энг кўпи Берлинда экан —  74%.

Сўров Франциянинг ижтимоий изланишлар билан шуғулланувчи энг эски компанияларидан бири бўлган IFop компанияси томонидан 2016 йилнинг 28 июндан 4 июлига қадар ўтказилди. Сўровда Германиядан 1000 киши, Франциядан 1004 киши, Италиядан 1002 киши  қатнашди. Сўровда қатнашганларнинг ёши, жинси ва турар жойи ҳам қайд қилинган. Сўров хатолик эҳтимоли 3,1%, ишончлилик эҳтимоли 95%ни ташкил қилади.

Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. “Sputnik. Мнения”нинг сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. “Sputnik. Мнения” доимий равишда МДҲ, АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.

Sputnik (sputniknews.com) – халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради.

Sputnik.Мнения нинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

132