Инфекция бор-йўқлигини аниқлаш учун қон олинмоқда

Венерик касалларни мажбуран даволаш тўғрисидаги йўриқнома ўз кучини йўқотди

141
(Янгиланган 13:18 19.09.2016)
Бу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қарори лекс.уз сайтида эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ушбу қарор у расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради, деб хабар қилинган lex.uz сайтида.

"1997 йил 15 май куни рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ички ишлар вазирлиги қарори билан тасдиқланган "Венерик касаллар ва улар билан алоқада бўлган ҳамда ихтиёрий кўрикдан ўтиш ва даволанишдан бош тортиб келаётган шахсларни мажбурий даволаш ва кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома ўз кучини йўқотган деб топилсин", — дейилади хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, 1997 йил 15 май куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган мазкур қарорда мажбурий даволанадиган беморлар қаторига қўйилган ташхисдан сўнг ихтиёрий равишда даволанишдан бош тортаётган, даволанишни сабабсиз тўхтатган ҳамда такрор даволаш курсларидан бош тортаётган венерик касаллар кириши кўрсатиб ўтилган эди.

Ихтиёрий даволашдан қочиб юрган шахслар ҳақида тиббиёт муассасалари ички ишлар органларини хабардор этар ва ички ишлар органлари амалдаги қонунчилик доирасида уларга қарши чора қабул қилар эди.

141