Давлат Думаси сайловига берилган овозларнинг 90% ҳисобланди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишРоссия Давлат думаси мажлиси
Россия Давлат думаси мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги натижага кўра, сайловчиларнинг 47,93 % сайловда қатнашган, айни дамда 90% овозлар ҳисоблаб чиқилган. “Единая Россия” партияси – 54,21 % овоз билан етакчилик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россия Давлат Думаси сайлови бюллетенларининг 90% ҳисоблаб чиқилди. Унинг натижасига кўра янги Давлат думаси таркиби тўрт партия вакилларидан иборат бўлади: “Едина Россия”, КПРФ, ЛДПР ва “Справедливая Россия”.

Айни дамда 90% ҳисобланган овозлар натижасига кўра, "Единая Россия" партияси 54,21% сайловчилар овозига эга бўлган. КПРФ (коммунистлар партияси, Зюганов) – 13,53 % овоз билан иккинчи ўринда, ЛДПР (либерал-демократик партия, Жириновский) – 13,28 % овоз билан учинчи ўринда ва “Справедливая Россия" (Миронов) — 6,19% овоз билан тўртинчи ўринда.

Сайловдан кейин Россия президенти Владимир Путин, сайловда ўзи аъзо бўлган "Единая Россия" партияси ғолиб чиқишини аҳолининг тинчлик ва сиёсий барқарорликка бўлган интилиши билан изоҳлади. 

"Ҳозир вазият мураккаб, одамлар буни тушунишади ва сиёсатда, ўша биз кўп марта айтиб ўтган, барқарорликни исташмоқда. Одамлар мамлакатда ва парламентда ишончлилик бўлишини хохлайди", — деди Владимир Путин сайлов натижалари ҳақида.

Россия қонунларига кўра, Давлат думаси таркибига кириш учун камида сайловчиларнинг 5% овозига эга бўлиш керак. 3% дан ортиқ овоз олган партиялар эса давлат бюджети ҳисобига молиялаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

Юқори тўрт партиядан ташқари “Родина” партияси ҳам парламентда 1 ўринга эга бўлган. Партия раҳбари Алексей Журавлев Москванинг Аннино округида 44,95 % овоз тўплай олган, “Гражданская платформа” партияси аъзоси Рифат Шайхуддинов эса Нефтекамск округида 44,84% овоз олган. Ундан ташқари Адыгея вилоятидан ҳеч қайси партияга аъзо бўлмага Владислав Резник ҳам парламентдан ўрин олади. Резник учун ўз округидаги сайловчиларнинг 55% овоз берган.

Сайлов натижаларига кўра юқорида келтирилган тўрт партиядан бошқа партиялар на 5% на 3%дан кўп овоз олган. "Коммунисты России" партияси 2,35%, "Яблоко" - 1,87%, “Российская партия пенсионеров - 1,74%, "Родина" - 1,44%, Партия роста — 1,19% овоз тўплашган. Қолган беш партия аъзолари эса 1% дан кам овоз тўплай олишган. ПАРНАС - 0,7%, "Патриоты России" - 0,58%, "Зеленые" - 0,74%, "Гражданская платформа" - 0,22% ва "Гражданская сила" - 0,14%.

Янгиликлар лентаси
0