Ҳибсга олиш жараёни сурати

Саккиз нафар ўзбекистонлик "ИД"га алоқадорлиги учун қўлга олинди

1198
(Янгиланган 18:40 19.09.2016)
Жиноятчиларнинг 6 нафари Россия ҳудудида экстремизмни тарғиб қилган бўлса, яна икки нафари (эр-хотин) Украина ҳудудида "ИД" жангарилари томонидан "қўлга олинган".

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан экстремизмни тарғиб қилганликлари ҳамда Сурияда жанговор ҳаракатларда иштирок этганлари учун мамлакатнинг 8 нафар фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилди Спутник нашрига куч тузилмаларидаги манба.

Улар орасида Отабек Отажонов, Сохиба Отажонова, Айше Сапаева (ҳаммаси шовот туманидан), Муниса Шарипова, Маъруфа Сапаева, Жамоладдин Оллаёров ва унинг рафиқаси Насиба Ражабова (Хонқа тумани), Мансурбек Ниёзметов (Хива туманидан).

"Шулардан олти нафари Россия ҳудудида мигрант-ишчи сифатида экстремизмни тарғиб қилиш билан шуғулланган. Фақатгина Ж.Оллаёров ва унинг рафиқаси"ИД" жангарилари томонидан Украинада "қўлга олинган". Ва шундан сўнг жиҳодчилар томонда жанговор ҳаракатларда иштирок этиш учун Туркия орқали  Сурияга кириб борган", — дея таъкидлади манба.

Юқоридаги шахсларнинг барчаси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 2442 моддаси (диний экстремизм, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган уюшмаларда иштирок этиш, уларни яратиш ёки уларга раҳбарлик қилиш) бўйича айбдор деб топилди.

Бундан ташқари, улар чет элга ноқонуний чиқиш ва белгиланган тартибни бузган ҳолда бир гуруҳ кишилар билан тил бириктириб, моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон бир шахсий манфаатни кўзлаб… тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатлардан қатнашиш учун ёлланиш айбловлари қўйилди.

1198