Наримон Умаров

Президент сайловида биринчи номзод овоз берди

126
(Янгиланган 12:54 04.12.2016)
Умаров барча журналистларга "иштирок этганлари ҳамда катта қизиқиш билдирганлари" учун миннатдорлик билдирди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. "Адолат" партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзоди кўрсатилган Наримон Умаров сайловда овоз берди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.

У яшаш жойида жойлашган 550-сайлов участкасида овоз беришда қатнашди. Овоз бериб бўлганидан сўнг Умаров барча журналистларга "иштирок этганлари ҳамда катта қизиқиш билдирганлари" учун миннатдорлик билдирди.

Маълумотларга кўра, сайловда 21,4 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга. Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти вазифасини бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди.

Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуратов ва "Адолат" партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

126
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)