Соат 10 ҳолатига сайловчиларнинг 25,49 фоизи овоз берди

© AFP 2023 / MUHAMMADSHARIF MAMATKULOV / AFP Овоз бериш
Овоз бериш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссиясига овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Соат 10.00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 25,49 фоизидан ортиғи овоз бериб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон  Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича бугун соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Сайлов - Sputnik Ўзбекистон
Соат 8.00га келиб сайловчиларнинг деярли 8%и овоз бериб бўлди

Маълумотларга кўра, сайловда 21,4 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга. Овоз бериш бугун соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти вазифасини бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди.

Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуратов ва "Адолат" партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0