Россиялик сенатор сайлов жараёнида қонун бузилиш бўлмаганини айтди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСайлов
Сайлов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенаторнинг фикрича, мазкур сайловларда Ўзбекистон ўз барқарорлиги учун овоз бермоқда

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Россия Федерациясидан Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларини кузатиш учун ташриф буюрган сенатор Мухарбек Дидигов сайлов кампаниясида ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатларини кўрмаганлигини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.

Овоз бериш - Sputnik Ўзбекистон
Соат 10 ҳолатига сайловчиларнинг 25,49 фоизи овоз берди

"Ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмади. Кузатувчилар билан ҳам суҳбатлашдим, улар ҳам ҳеч қандай қонун бузилиши содир бўлмаганлигини қайд этишди", — деди сенатор журналистларга.

У кампания давомида Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бўлганлигини билдирди. Унинг фикрича, мазкур сайловларда "Ўзбекистон ўз барқарорлиги учун овоз бермоқда".

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти вазифасини бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди.

Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуратов ва "Адолат" партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0