Сайлов участкаси архив сурат

МСК: Президент сайлови бўлиб ўтган, деб ҳисобланади

308
(Янгиланган 11:13 04.12.2016)
Соат 11.00гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 33,73 фоиздан ортиғи овоз беришда иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтган деб ҳисобланишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар қилди.

Матбуот хизматининг маълумот беришича, соат 11.00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 33,73 фоиздан ортиғи овоз беришда иштирок этди.

Шундай қилиб, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 35-моддасига кўра Президент сайлови бўлиб ўтган, деб ҳисобланади.

Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.
Сайлов жараёни давом этмоқда.

308
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)