Президент сайловида овоз бериш

14 миллионга яқин сайловчи овоз бериб бўлди

60
Марказий сайлов комиссиясига овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Соат 15.00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 67,82 фоизи ёки 13,8 миллиондан ортиғи овоз бериб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича бугун соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Овоз бериш бугун соат 20.00гача давом этади.

60
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)