Лола Ахмедова

Лола Ахмедова: Ўзбекистонда сайловга бефарқ одам қолмади

120
(Янгиланган 17:02 04.12.2016)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Ахмедова сайлов ҳақидаги таасуротлари билан баҳам кўришди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш давом этмоқда. Ушбу масала бўйича мамлакат кино ва эстрада юлдузлари ўз фикрларини билдирмоқда.

Таниқли актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Ахмедова ҳам Sputnik мухбири билан сайлов ҳақидаги таасуротлари билан баҳам кўришди. Актрисанинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда ушбу  сайловга бефарқ бўлган бирор киши қолмаган.

"Мен эрталаб соат 7да са йлов участкасига келиб ҳайрон қолдим: тонг саҳар бўлишига қарамасдан одам жуда кўп эди. Ҳаво ёмон бўлсада, барча яхши кайфият билан сайловга келган, бефарқ бўлган бирор кишини кўрмадим", — деди актриса.

Шу билан бир вақтда кўплаб ўзбекистонликлар ўзлари севган актриса билан суратга тушишга ишқибоз бўлишган ва у кимга овоз бергани билан қизиқишган.

"Кўплар мен кимга овоз берганимни сўрашди. Лекин мен сир очмадим, чунки бу ҳар кимнинг шахсий иши. Кўп ўзбекистонликлар каби мен ҳам ўз халқим ва болаларим тақдири ҳақида қайғураман. Мен сайлов участкасига келганимда авваломбор икки фарзандимнинг келажаги ҳақида уйлаганман", — деди Ахмедова.

Актрисанинг сўзларига қараганда, сайлов участкаларида ҳар бир киши овоз бериши учун барча қулайликлар яратилган.

"Ҳамма нарса қулай ташкил қилинган эди. Имконияти чекланган шахслар ва ёш болали оналар қулайлиги ҳам назарда тутилган. Сайлов участкаларида она ва бола хонлари ҳамда  тиббиёт ходимлари навбатчилиги ҳам ташкил қилинган эди. Бу бизнинг келажагимиз учун  жуда жиддий сиёсий қадам. Менимча ҳар бир киши келиб мамлакатимиз келажаги учун овоз бериши керак", — деди Лола Ахмедова.

120