Федерация Кенгаши аъзоси Сергей Лисовский

Россиялик сенатор: биз ушбу сайловдан ўрнак олишимиз мумкин

309
(Янгиланган 18:03 04.12.2016)
Россиялик сенатор Сергей Лисовский Ўзбекстондаги сайловни кузатиб бораркан, ҳеч қандай қонунбузарликлар бўлмаётганини, сайловлар жуда яхши ва очиқ ташкил қилинганини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайлови яхши ташкиллаштирилган бўлиб очиқлик ва хайрихохлик руҳида ўтмоқда, фуқаролар сайлов участкаларига бутун оилалари билан келмоқдалар, деди РИА Новости мухбирига, Ўзбекистон президенти сайлови кузатувчиси россиялик сенатор Сергей Лисовский.

"Қоидабузарлик йўқ, ҳамма нарса жуда яхши ва очиқ ташкил қилинган, биз ушбу сайловдан ўрнак олишимиз мумкин", — деди парламент аъзоси.

Унинг сўзларига қараганда, соат 15:00 да сайловчиларнинг 67% овоз бериб бўлган эди. Сайлов натижалари қонуний тан олиниши учун керак бўлган овоз миқдори — 33%  маҳаллий вақт билан соат 11:00да тўпланган эди.

"Сайлов фуқароларда катта қизиқиш уйғотди. Улар сайлов участкаларига бутун оилалари билан келмоқдалар. Бир неча участкаларда болалар хоналари ташкил қилинган бўлиб, у ерда ота-оналари овоз бергунига қадар, болалар уйнаб туриши мумкин",  - деди сенатор.

Айни дамда Ўзбекистон президенти сайловида  72% сайловчилар овоз бериб бўлди. Лисовскийнинг сўзларига қараганда имконияти чекланган фуқароларга катта эътибор берилган. Биноларга кириш  жойлари махсус пандуслар ва сайлов участкалари махсус кабинкалар билан  жиҳозланган.

Сенаторнинг сўзларига қараганда, сайлов давомида ҳеч қандай қонунбузарликлар кузатилмаган, барча номзодларни тарғиб қилувчи плакатлар сайловдан олдин ечиб олинган эди.

Сайловни 44 мамлакат ҳамда МДҲ, КХШТ, ШҲТ, ИҲТ ва Халқаро сайлов органлари ташкилотидан келган 500дан ортиқ халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда.

309