Андижонда президент сайлови

Сайловчиларнинг 77%и овоз бериб бўлди

51
(Янгиланган 18:02 04.12.2016)
Ўзбекистон президенти сайловида 15 миллиондан ортиқ сайловчилар овоз бериб бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловида маҳаллий вақт билан соат 17:00да 15 миллон 730 минг 997 сайловчи овоз бериб бериб бўлди, деди Республика МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Бу сайловчилар умумий сонидан 77% ни ташкил қилади.

Айни дамда Ўзбекистоннинг Япония, Корея Республикаси, Хитой, Малайзия ва Сингапур каби шарқий мамлакатлардаги ваколатхоналарида овоз бериш ўз якунига етди.

Ҳиндистон, Россия, БАА, Эрон, Қувайт, Саудия Арабистони, Миср, Покистон, Россия ва Европа  мамлакатларидаги ваколатхоналарда овоз бериш давом этмоқда. АҚШда бўлса сайлов участкалари энди очилди.

51