Сардор Милано

Сардор Милано «Голос» танловини финал босқичида тарк этди

564
(Янгиланган 11:06 31.12.2016)
Танловнинг биринчи босқичида, Сардор Милано учун берилган овозлар миқдори энг кам бўлиб чиқди ва у ушбу танловни тарк этишга мажбур бўлди.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш хонанда Сардор Милано “Голос” телетанловини финал босқичида тарк этди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Танлов шартига кўра, ярим финалга чиққан тўрт иштирокчининг ҳар бир ўз мураббийи билан биргаликда ва алоҳида биттадан қўшиқ ижро этиши, бундан кейин эса томошабинлар уларга овоз бериши керак эди. 

Сардор Милано Полина Гагарина билан биргаликда “Навек” қўшиғини ижро этишди, алоҳида тартибда эса, Сардор “Князь Игорь” операсидан “Улетай” қўшиғини ижро этиди. Шундан кейин томошабинлар ва телетомошабинлар танлов иштирокчиларига смс орқали ўз овозларини беришди.

Афсуски, Сардор Милано учун берилган овозлар миқдори энг кам бўлиб чиқди, ва Сардор ушбу танловни тарк этишга мажбур бўлди. Саҳнани тарк этиш олдидан Сардор, ҳайъат аъзоларининг барчасига ва лойиҳа ташкилотчиларига бирма-бир миннатдорчилик билдириб чиқди.

“Ҳозир менда ҳис-туйғулар тўлиб-тошиб кетаётган бўлсада, улар орасида бир туйғу бор. Бу – миннатдорчилик туйғуси. Мана шу саҳнада бўлиб ўтган барча воқеалар учун мен миннатдорчилик билдираман, асосийси мен Худога шукур қиламан”, — деди Сардор Милано.  

Энг сўнгида, танлов ташкилотчиари Сардордан финал учун тайёрлаган қўшиғини ижро этиб беришни сўрашди. Сардор “Қирол шер” мултфилмидан “Circle of life” (Ҳаёт айланиши) қўшиғини ижро этиб улкан олқишларга сазовор бўлди.

“Голос” танловининг бешинчи мавсуми ғолиби – Дарья Антонюк бўлди. Дарья мусиқа мактабида вокал синфини якунлаган ва айни дамда МХАТ мактаб-студиясининг актерлик гуруҳи ўқувчиси.

564