Ўзбекистонда учта туман ҳокими ва уларнинг ўринбосарлари жавобгарликка тортилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийКресло
Кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Косонсой, Учқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимлари, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари ҳокимларининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда 16 нафар фермер хўжалиги раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Прокуратура учта туман ҳокими ва уларнинг етти нафар ўринбосарларини жавогарликка тортди, деб ёзади кун.уз нашри "Ҳуқуқ" газетасига таянган ҳолда.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ҳокимларнинг ишдан олинишлари сабабини маълум қилди
Хабарда таъкидланишича, Наманган вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича вазифаларни бажармаганлик учун прокуратура тақдимномасига асосан Косонсой, Учқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимлари, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари ҳокимларининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда 16 нафар фермер хўжалиги раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилган.

"Вилоятда ўтган йилнинг май-октябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича белгиланган режалар бажарилмагани маълум маълум бўлди. Бунга экинларни парваришлаш ва ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экишни ташкил қилишдаги камчиликлар сабаб бўлган", — дейилади хабарда.

Ҳаммаси бўлиб 38 нафар масъул шахс қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди, деб таъкидлайди нашр.

Янгиликлар лентаси
0