Ўзбекистонда кўчмас мулк “қора маклерлар” нишонида

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида ўтказилган изланиш, ушбу соҳада охирги йиллар давомида кузатилган ижобий ривожланишга қарамасдан, қатор муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатди.

 

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Охирги йиллар давомида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида ўткаилган изланиш, ушбу соҳада қатор муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатди. Илмий иш ҳақида қисқача шарҳ қўйида чоп этилган.

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқотлар Маркази томонидан чоп этилган ушбу монографияда Ўзбекистон ва хорижий давлатлар кўчмас мулк бозорига бағишланган биринчи илмий иш бўлди.

“Монографияда кўчмас мулк бозорининг бугунги кундаги аҳволи чуқур таҳлил қилинган ҳолда, унинг назарий ва амалий томонлари ўрганиб чиқилган. Шунингдек, мавжуд камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш, бозор муносабатларининг ушбу соҳасини фаолият кўрсатиш механизмини янада такомиллаштириш бўйича концептуал таклифлар келтирилган”, — дейилган хабарда.

Муаллифлар соҳада мавжуд бўлган муаммолар орасида унинг фақат давлат томонидан назорат қилиниши, мавжуд бўлган ерларнинг аксарияти давлат тасарруфида қолаётгани ва риэлторлар уюшмалари соҳада ҳеч қандай рол ўйнамаётгани ҳақида айтиб ўтишган.

Шунингдек, илмий ишда вилоятлар ва пойтахтда кўчмас мулк бозорининг турлича ривожлангани ва кўчмас мулкни суғурталаш хизматлари соҳасининг суст ривожи ҳам айтиб ўтилган.  

Тадқиқотчилар фикрига кўра, кўчмас мулк бозорида “қора маклерлар” ҳам ўзларининг салбий ролини ўйнамоқда. Илмий ишда айтилишига кўра, айнан шундай рўйхатдан ўтмаган “қора маклерлар” кўчмас мулк бозорининг катта қисмини назорат қилмоқда. Турли рухсатномалар ва расмий ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган “қора маклерлар” қонуний ишлаётган риэлторлар билан ёнма-ён фаолият кўрсатмоқда.

Олимлар фикрига кўра, бундай ноқонуний фаолият билан курашиш учун лицензиясиз ишлаган риэлторларга жарима миқдорини ошириш, турли комиссиялар текшируви ташкил қилиш, намунали шартномалар ишлаб  чиқиш ва улардан фойдаланиш ҳамда Риэлторлар Ассоциацияси томонидан назоратни кучайтириш керак.

 

Янгиликлар лентаси
0