Ўзбекистон президенти халқ қабулхонаси

Собиқ прокурор Қорақалпоғистон Республикаси "Халқ қабулхонаси"га раҳбар бўлди

299
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси фармойиши билан Ҳакимбай Аширович Ҳалимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси "Халқ қабулхонаси" раҳбари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мажлис бўлиб ўтди, деб ёзади кун.уз нашри.

Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов бошқариб борган.

Мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистондаги "Халқ қабулхонаси"га кадр тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси фармойиши билан Ҳакимбай Аширович Ҳалимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси "Халқ қабулхонаси" раҳбари этиб тайинланди.

Маълумот учун, Ҳакимбай Ҳалимов бунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари ва Қорақалпоғистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаган.

299