Туркманистон президенти қурувчиларга гитара чалиб қўшиқ куйлаб берди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишГурбангулы Бердымухамедов
Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гурбангули Бердимухамедов қўшиқчилиқ санъатига қизиқиши Туркманистон аҳолисига сир эмас. Президент бундан олдин ҳам фуқароларига бир неча марта қўшиқ куйлаб берган эди.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Ўтган душанба куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов Ахал вилоятига ташриф буюрди.

Ахал вилоятида табиий газдан бензин олиш мажмуасини қурилиши олиб борилмоқда. Ташриф давомида президент қурувчилар билан учрашди ва ўзининг сайлов олди дастури ҳақида сўзлаб берди, Хроника Туркменистана хабари асосида.

Суҳбат давомида қурувчилардан бири гитарани қўлга олиб президентга қўшиқ айтиб берди. Ундан кейин эса президент гитарани олиб ўз қаламига мансуб “Бахт нури” қўшиғини куйлаб берди.

Шундан кейин Гурбангули Бердимухамедов 8 март байрамида аёлларга совға сифатида яна бир неча қўшиқ тайёрлаб қўйганини айтди.

Гурбангули Бердимухамедов қўшиқчилиқ санъатига қизиқиши Туркманистон аҳолисига сир эмас. Президент бундан олдин ҳам фуқароларига бир неча марта қўшиқ куйлаб берган эди.  

Янгиликлар лентаси
0