Наманган Екатеринбург билан алоқаларини ривожлантирмоқда

© AYRAT_A / Здание Мэрии. Брусчатка лежит с дореволюционных времён. Рядом Площадь 1905года. Екатеринбург, Здание Мэрии.
Екатеринбург, Здание Мэрии. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров бошчилигидаги делегация 26 март куни Россиянинг Свердловск вилояти, Екатеринбург шаҳрига етиб келди.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Кеча, 26 март тонгда Наманган делегациясини Свердловск вилояти расмий вакиллари ҳамда «Урал ўзбеклари иттифоқи» раҳбари З.Оллобергановлар кутиб олишди, вилоят ҳокимияти хабарига асосан.

Наманган налаживает связи с регионами России - Sputnik Ўзбекистон
Наманган Россиянинг икки вилояти билан алоқаларни мустаҳкамлайди

Екатеринбургда, делегация вакиллари, режага асосан, «Университетский» технопаркига ташриф буюришди. У ерда замонавий техниика ютуқлари билан жиҳозланган технопарк фаолияти билан танишишди ва ўзаро тажриба алмашишди.

Кун давомида Екатеринбургда жойлашган Россия Федерациясининг биринчи Президенти Борис Елцин марказига саёҳат уюштирилди.  Кун якунида ўзбекистонлик меҳмонлар учун «Урал ўзбеклари иттифоқи» жамоат ташкилоти томонидан маданий дастур ташкил этилди.

Бугун 27 мар куни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Свердловск вилояти губурнатори Евгений Куйвашев билан учрашув режалаштирилган. 

Ўзбекистон делегациясининг Урал ҳудудига бўлган ушбу ташрифи Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов ва Ўзбекистон президентининг вакили ҳамда "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси раҳбари Акмал Камалов иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Наманган – Екатеринбург йўналишида парвозлар йўлга қўйилди

Куннинг иккинчи ярмида Наманган вилояти делегацияси бизнес-форумда иштирок этади ва Первоуральск қувур заводи, Урал Кардиолигия институти ва Урал Давлат Педагогика университетларига ташриф буюриши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти делегациясининг Свердловск вилоятига сафари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг апрел бошида Россияга бўладиган биринчи расмий ташрифи олдидан бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0