Навоийда ислоҳотлар қандай бормоқда: Мирзиёевнинг вилоят бўйлаб сафари бошланди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакат етакчиси ўзининг сайловолди дастурида Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича улкан режаларни баён этган эди

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун Навоий вилоятига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Мамлакат етакчиси ўзининг сайловолди дастурида Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича улкан режаларни баён этган эди. Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, истиқболли лойиҳалар билан танишиши ва халқ билан бевосита мулоқот қилиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келди

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти раҳнамолигида Навоий вилоятида бетимсол бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Навоий вилояти ҳақида гап кетганда, аввало, унинг меҳнаткаш халқи, ер ости ва ер усти бойликлари, улкан иқтисодий салоҳияти кўз олдимизда намоён бўлади.

Навоий Ўзбекистоннинг йирик саноат ҳудуди ҳисобланади. Вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати изчил ривожланмоқда.

Ҳозирги кунда вилоятда 17 йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Навоий кон-металлургия комбинати, "Навоийазот", "Қизилқумцемент", "Навоий иссиқлик электр станцияси" акциядорлик жамиятлари ва "Электркимёзаводи" қўшма корхонаси шулар жумласидандир. "Навоий" эркин иқтисодий зонасида 18 корхона фаолияти самарали йўлга қўйилган бўлиб, улар томонидан 100 дан ортиқ турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилоятига янги ҳоким тайинланди

Вилоятда ўтган йили 866 янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 611,9 миллиард сўм кредит ажратилди. 2,8 триллион сўм капитал қўйилмалар ўзлаштирилди.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 229 миллиард сўмликдан ортиқ лойиҳалар амалга оширилиб, 9 минг 500 дан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Янгиликлар лентаси
0