Амнистия: Тожикистонлик мигрантларга бир ой муҳлат берилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМигрантлар Москвага келмоқда
Мигрантлар Москвага келмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қоунунбузарлик учун Россия ҳудудига киришига таъқиқ қўйилган, Тожикистонлик мигрантларга қонун олдида яна "тоза" бўлиш учун бир ой муҳлат берилди.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik, Рубен Гарсия. Ўтган шанба 25 март кунидан бошлаб Россияда Тожикистон фуқароларига нисбатан амнистия кучга кирди. Олдин қоида бузиб Россия қонунчилиги олдида айбдорга айланган, Тожикистон фуқаролари ушбу амнистиядан фойдаланиб қолиши учун бир ой — 2017 йилнинг 24 апрелигача муҳлат берилди.

РФ президенти В. Путиннинг Тожикистонга расмий ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Россияда тожикистонликлар учун имтиёзлар бисёр, деди Путин Раҳмонга

Sputnik Тожикистон мухбири ушбу масалани Россия Мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов билан муҳокама қилди.

Амнистия кимларга таалуқли?

"Ушбу амнистия уч тоифа фуқаролар учун амал қилади. Биринчиси — бу Россия ҳудудига кириб, ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан юрган фуқаролар. Ҳужжатлар муддати аллақачон  ўтиб кетган, лекин улар полиция қўлига тушмаган ва уларга нисбатан Маъмурий кодекснинг 18.8 бандига кўра, мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш чораси қўлланилмаган. Улар яшириниб юрган кишилар", — деди Коженов.

Мана шундай фуқаролар учун Россияда вақтинча бўлиш муддати яна 90 кунга узайтирилади.

 "Иккинчиси — булар Россия миграция қонунчилигини бузгани, яъни Россия ҳудудида қонуний бўлиш муддатини бузгани туфайли мамлакат ҳудудига кириш таъқиқланган фуқаролар.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин нега Тожикистонга бориб, Ўзбекистонга "кириб" ўтмади?

Учинчиси эса — Россия ҳудудида бўлган вақти уч йил давомида икки ёки ундан кўп маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик амалга оширганлиги туфайли мамлакат ҳудудига кириши чекланган фуқаролардир.

Ушбу сабабларга кўра Россияга кириши таъқиқланган Тожикистон фуқароси, керакли ҳужжатларни топширган заҳоти — автоматик равишда Россияга киришга рухсат олади", — деди Коженов.

Мигрантлар федерацияси президенти айтишига қараганда, фақат Маъмурий қонунбузарликнинг 3 бўлим 27 бандида қайд этилган фуқаролар амнистиядан умид қилмаслиги керак. Булар Россия ҳудудида жиддий жиноят содир этиб, суд ҳукмини тўлиқ адо этмаган фуқаролар, суд ҳукмига кўра аллақачон депортация қилинган ёки мажбурий чиқариб юборилган (выдворение) фуқаролар, айни дамда Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш махсус жойида бўлган фуқаролардир.   

Ҳужжатларни расмийлаштириш учун қаерга бориш керак? Амнистия олиш тартиби қандай?

"Фуқаролар Полиция навбатчилик бўлимига келишлари керак. У ерда уларга белгиланган кўринишдаги ариза берилади. Улар ариза тўлдиради, суратга тушади ва бармоқ излари топширишади", — деди Коженов. Коженов фикрига кўра, биринчи босқич албатта полиция бўлимида ўтиши керак.

Иккинчи навбатда фуқаролар ўзларига яқин бўлган Миграция бўлимига боришлари керак. У ерда улар ё янги миграцион карта, ёки паспортларига печат олишлари керак бўлади. Шундан кейин улар қонун олдида 90 кунга "тоза" бўлишади.  

Ушбу вақт давомида улар миграция ҳисобига киришлари ва Россияда бўлиш учун қонуний асос яратишлари керак бўлади.

Москва шаҳар ИИБ дастлабки хабарига кўра, шаҳарда айни дамда жиддий қонунбузарлик амалга оширмаган 20 минг киши ана шу амнистиядан фойдаланиб қолиши мумкин. Пойтахт полицияси хабарига кўра, улар яна "қонундан яшириниб" юрган 75 минг кишини кутишмоқда.

Тошкент-Москва поездида келган йўловчилар - Sputnik Ўзбекистон
Патент учун тўлов камайтирилиши шарт - мигрант ишчилар касаба уюшмаси

Эслатиб ўтамиз, феврал ойининг охирида Россия президенти Владимир Путин Ўрта Осиё мамалкатлари бўйлаб дипломатик саёҳат уюштирган эди. Президентнинг Тожикистонга бўлган сафаридан кейин, Россия Бош вазири ўринбосари Игор Шувалов музокаралар натижасида 200 мингга яқин мигрантларга Россияга кириш имконияти тикланганини хабар қилган эди.

Тожикистон ҳукумати кириш таъқиқланган 400 минг кишини авф этишни сўраган бўлсада, уларнинг ярмига рухсат берилгани дипломатик корпуснинг катта муваффақияти деб ҳисобламоқда экспертлар.

"Кириш таъқиқланган 400 минг кишидан, 200 минггига рухсат берилгани — бу катта муваффақият. Ундан ташқари кириш таъқиқланишига нафақат қонунбузарлик, балким эпидемиологик касаллик ҳам сабаб бўлиши мумкинлигини эсдан чиқармаслигимиз керак", — деган эди Юрий Московский "Добрососедство" фонди раҳбари бу борада.

Московскийинг фикрига кўра, энди асосийси Тожикистондан келаётган мигрантлар қайтадан "таъқиқ" остига тушиб қолмаслиги керак, чунки иккинчи амнистия қачон бўлиши, ёки  умуман, бўлиш-бўлмаслиги  номаълум.

Янгиликлар лентаси
0