Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МДҲда биринчи бўлиб халқаро сертификат олди

280
(Янгиланган 18:26 13.04.2017)
"Рус регистри - Марказий Осиё" сертификациялаш бўйича ташкилоти Миллий авиакомпания бўлинмаларидаги сифат бошқаруви халқаро талабларга мос келишини тасдиқлади ва бутун дунёда тан олинувчи мувофиқлик сертификатларини топширди

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг 8 структура бўлинмаси МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб ISO 9001:2015 бўйича Сифат менежменти тизими сертификатини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий авиакомпания сайтида хабар берилмоқда.

Шу билан бирга, йўловчиларга халқаро талабларга мос келадиган юқори сифатли хизмат кўрсатилаётгани ҳам тасдиқланди.

Авиакомпаниянинг билдиришича, "Тошкент", "Самарқанд", "Бухоро", "Наманган", "Нукус", "Термиз", "Қарши" аэропортларида ISO 9001:2015 Сифат менежменти тизими стандартларининг янги талабларини жорий этиш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

МАК мутахассислари янги ҳужжатлар ва талабларни ишлаб чиқиб, амалга татбиқ этишди, ходимларнинг малакаси оширилди.

"Рус регистри — Марказий Осиё" сертификациялаш бўйича ташкилоти Миллий авиакомпания бўлинмаларидаги сифат бошқаруви халқаро талабларга мос келишини тасдиқлади ва бутун дунёда тан олинувчи мувофиқлик сертификатларини топширди.

280