Президент Узбекистана Ислам Каримов

Ислом Каримовга бағишланган қалбларни тўлқинлантирувчи видео

2128
(Янгиланган 10:40 29.04.2017)
Унда Ислом Каримовнинг оддий аҳоли билан мулоқоти, ўзбек ёшлари, отахон ва онахонлари билан самимий суҳбатлари, Ўзбекистоннинг машҳур инсонлари билан мулоқотлари акс этган

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Фейсбук ижтимоий тармоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган лавҳа фойдаланувчиларнинг эътирофига сазовор бўлди.

Унда Ислом Каримовнинг оддий аҳоли билан учрашувлари, ўзбек ёшлари, отахон ва онахонлари билан самимий суҳбатлари, Ўзбекистоннинг машҳур инсонлари билан мулоқотлари акс этган.

Ушбу лавҳани кўрган фойдаланувчилардан бири "Одамнинг юрагини парчалавордингизлар", дея ўз ҳиссини ифода этади.

Яна бир фойдаланувчи эса "Ушбу видеони жойлаган инсонга раҳмат. Юртимиз учун жонини фидо қилган инсон, илоҳим жойлари жаннатда бўлсин", деб фикр билдиради.

"Унутилмас лавҳалар! Оллоҳим, етказганингга шукр, Ўзбекистонимизга шундай юртбошини берганинг учун миннатдорман! Шу юрт фарзанди эканлигимдан фахрланаман", деб фахр туйғуси ила ёзади яна бир фойдаланувчи.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов инсульт оқибатида 2016 йил 2 сентябр куни Тошкент шаҳрида вафот этди. Марҳум катта эҳтиром билан васиятига кўра ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти билан видолашиш учун ўнлаб хорижий мамлакатлар делегациялари, шунингдек, бир неча давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари етиб келишди.

Ўзбекистонликлар марҳум етакчиларини қаҳрамонлардек дафн этдилар. Уни сўнгги йўлга кузатаётганларида эса кўз ёшларини тия олмадилар. Тошкент ва Самарқандда мотам кортежи бир неча километрли жонли йўлак орасидан ўтди, одамлар кортеж йўлини гулларга тўлдиришди. Аёллар очиқчасига йиғладилар, эркаклар эса кўз ёшларини кафтлари билан беркитганча йиғлашди. Биргина мана шу ҳолатнинг ўзи ўзбек халқи ўз президентини қанчалар ардоқлагани ва севганини исботлайди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ислом Каримов номи Жорж Вашингтон, Шарль де Голл, Мустафо Камол Отатурк сингари давлат ва сиёсат арбоблари қаторида туради. Биринчи Президент ҳақли равишда Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ҳисобланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

2128