Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев учрашуви бўлиб ўтди

© Sputnik / Болат ШайхиновШавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев
Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон раҳбарининг шу йил мартда Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида эришилган икки томонлама келишувларнинг амалга оширилиши масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ишчи ташрифи доирасида ушбу давлат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Хабарда айтилишича, учрашувда Ўзбекистон раҳбарининг шу йил мартда Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида эришилган икки томонлама келишувларнинг амалга оширилиши масалалари муҳокама қилинди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Қозоғистон бизнинг энг яқин ишончли қўшнимиз

Қозоғистон президенти раҳбарларнинг ўтган сафарги учрашувидан буён икки мамлакат ўртасидаги тадбиркорлик фаоллиги ошганини эътироф этди.

Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев икки томонлама учрашувларнинг тез-тез ўтказиб турилиши давлатларо муносабатларнинг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатишини қайд этди.

Ўзбекистон президенти Нурсултон Назарбоевга Россиядан нефть етказиб бериш масаласида ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдирди.

Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг сақланиб қолиши ва келгусида янада ривожланишига ишонч билдирдилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0