Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев

Мирзиёев ва Назарбоев узумчилик корхонаси билан танишдилар

736
(Янгиланган 17:09 29.04.2017)
Президентлар узумчилик ва вино ишлаб чиқариш корхонасидаги маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни таништирилди

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Қозоғистонда ишчи ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби билан "Caspian Food" корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, президентлар узумчилик ва вино ишлаб чиқариш корхонасидаги маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни таништирилди. Давлат раҳбарлари узум ва ёнғоқ экиш ҳудудлари билан ҳам танишишди.

Мазкур корхона оқ ва қизил вино ишлаб чиқариш борасида етакчи бўлиб, маҳсулотлари энг яхши Европа стандартлари талабига жавоб беради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

736